Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон ҳам автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
1.08.2019 11:48,  
43

Тожикистон президенти Эмомали Рахмон Саноат вазирлигига германиялик ва япониялик автомобил ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бориб, уларни республикага жалб қилиш ва жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган автомобиллар ишлб чиқаришни буюрди. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазири Заробиддин Файзуллозода хабар қилди. 

“Бизнинг қўшниларимиз – Ўзбекистон ва Қозоғистон  автомбил ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарга эга. Биз ҳам шундай бўлишини хоҳлаймиз, лекин бунинг учун биз кўп ишлашимиз керак, хорижий сармояларни жалб қилишимиз керак”, дейди вазир.

Заробиддин Файзуллозода айтишига қараганда, Германия ва Япония компаниялари автомобилларини ишлаб чиқаришни тезда амалга ошириш мушкул бўлсада, дастлаб республикада автомобилларни қисман ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин. Бу ўз корхонаси ва янги иш ўринлари яратишга ёрдам беради.

“Обрўйли компанияларни республикага жалб этиш бу осон иш эмас албатта. Лекин Тожикистонда ҳеч бўлмаса битта автомобил ишлаб чиқарувчи бўлиши керак, чунки Тожикистон бозорида бунга катта талаб бор”, - дейди вазир.

Ундан ташқари Файзуллозода бугун Тожикистонда трактор, автобус ва юк машиналари ишлаб чиқарилиб Афғонистон ва Ўзбекистонга экспорт қилинаётганини қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан