Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва вилоятида 18 нафар Ўзбекистон фуқароси қулликдан озод қилинди
1.08.2019 13:05,  
8

Москва вилоятида 18 нафар Ўзбекистон фуқароси қулликдан озод қилинди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси 18 нафар Ўзбекистон фуқароларини қулликда ушлаб туришда гумонланувчи шахслар Москва вилояти полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Айни пайтда жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олди ва консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш, жумладан жабрланган юртдошларга ватанга қайтиш сертификатларини расмийлаштириш билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтганки, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липецк вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов/Орёл вилояти, Рязан вилояти, СМоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан