Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазири: Нархнинг ошиши табиий жараён
1.08.2019 14:10,  
85

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида энергоресурсларнинг нарх-наволари ошиши юзасидан мулоқот чоғида Молия вазири Жамшид Қўчқоров шундай дейди:

“Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги қарори нима учун қабул қилинганини айтиб бериш учун йиғилдик. Кенг жамоатчилик орасида ёқилғи энергетика нархлари 5 баробар ошди деганлар ҳам бўлди. Бу нотўғри маълумот. Аслида молиявий интизомни мустаҳкамлаш, ёқилғи энергетика комплекси корхоналарининг барқарор ривожланиши ва безарар ишлашини таъминлаш мақсадида янги нархлар жорий этилди.

1 киловатт/соат электр энергияси 295 сўм этиб белгиланди. Бу аввалги сумманинг устига 45 сўм қўшилди, дегани. Ёки 1 куб метр табиий газ 380 сўм (+18 фоиз) этиб белгиланди. Аввалги сумманинг устига 60 сўм қўшиляпти.

Бозор иқтисодиётида тош-тарози тўғри бўлиши керак. Нарх-наво эркин бўлиши лозим. Нархнинг ошиши табиий жараён. Бу ҳеч бир вазирлик, ташкилотнинг хоҳиши билан бўлмайди, бозор талаби.

Монопол ташкилотлар ҳисобига салбий ҳолатлар учраётган бўлиши мумкин. Лекин вақти соати билан ҳамма соҳа хусусийлаштирилади.

Маҳсулот таннархи ҳақида гапирадиган бўлсак, мазкур энергия манбаларининг асл таннархи аҳолига сотилаётганидан анча баланд ҳисобланади. 1 киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун 450 сўм сарфланади. Шунингдек, 1 куб метр табиий газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш 751 сўмни ташкил этади. Шуни эътиборга олиб, давлатимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш мақсадида паст нархлар белгиланди. Харидлар харажатларни қоплайдиган бўлиши керак”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан