Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили Элмира Боситхоновадан узр сўради
2.08.2019 10:11,  
11

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажми​тдинова ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган “жиноятга мойил аёллар” тоифалари ҳақидаги мақола сабаб, жамоатчилик орасида юзага келган нохуш вазият учун Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Элмира Боситхоновадан узр сўради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги телеграм каналида хабар берилди.

Илгарироқ Тошкент шаҳар ИИБ ҳамда Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида жиноятга мойил аёллар 23 та тоифаси тузилган эди. Бу рўйхат куни кеча интернет оламида қизғин муҳокама қилинган мавзулардан бири бўлди. Кимдир ушбу ҳолатни кулгига олган бўлса, яна кимдир мэм яратди. Фойдаланувчилар орасида Ўзбекистон хотин-қизлар раиси Элмира Боситхоновани танқид қилганлар ҳам кўп бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий баёнотида айтилишича, “Туман ҳокимликлари ҳузурида ”Тезкор штаб тузилди” мақоласи айрим блогерлар томонидан нотўғри талқин қилингани жамоатчилик орасида тушунмовчилик юзага келишига сабаб бўлган.

“Мазкур мақолада сўз юритилган дастур аслида оғир турмуш шароитига тушиб қолган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга, ёрдамга муҳтож, кўмакни ташқаридан излаётган ва умидсизликка тушган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқ, манзилли ўрганиб, уларни ечишга қаратилган”, - дейилади изоҳда.

Шунингдек, ҳокимлик ва хотин-қизлар қўмитаси “ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлардан ахборот тарқатишда маълумотларни тўғри талқин қилишларини” илтимос қилиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Элмира Боситхонова Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида хотин-қизларни таснифлайдиган, тоифага ажратадиган рўйхатни шакллантиришга қатъиян қаршилигини билдирган ва интернет тармоғида шов-шувга айланган “хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати” тузилишига ўзининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган эди.

Элмира Боситхонова шу муносабат билан журналистлар, блогерлар ҳамда интернет фойдаланувчиларидан ўз шаънига айтилаётган ҳақоратларни тўхтатишларини сўраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан