Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дохада АҚШ ва Толибон ўртасида саккизинчи раунд музокаралари бўлиб ўтади
3.08.2019 16:58,  
15

АҚШ ва "Толибон" ҳаракати ўртасидаги музокараларнинг саккизинчи раунди Дохада 3 август куни бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги ҳукуматга таянган ҳолда.

АҚШ Афғонистонда вазиятни тартибга солиш ва америка қўшинларини чиқариш учун толиблар билан музокаралар олиб бормоқда. Бу музокаралар кўплаб маротаба Афғонистон ҳукумати эътирозига сабаб бўлган. АҚШ расмий позицияси эса - мамлакат ҳукумати ушбу жараёнда иштирок этиши лозим, деган таъкиддан иборат.

Агентлик маълумотларига кўра, музокараларнинг навбатдаги раунди Афғонистонда урушни якунлаш учун "энг муҳим" ҳисобланади. Бу ҳақда маълумотга эга манбаларга кўра, саккизинчи раунд музокаралари якунига кўра мамлакатдан хориж қўшинларини олиб чиқишга ёрдам берувчи битимлар имзоланиши мумкин.

Илгарироқ, "Толибон"нинг Дохадаги сиёсий офиси вакили Сухайл Шахин РИА Новостига АҚШ ва "Толибон" афғон радикал ҳаракати делегацияси вакиллари еттинчи раунд музокаралар давомида Қатарда муҳокама қилинган деярли барча масалалар бўйича келишувга келган ва келгуси раундда муҳокама этилиши керак бўлган битта ёки иккита пункт қолган. Толиблар вакили таъкидлаганидек, АҚШ билан музокаралар давомийлиги аниқ бўлмаган танаффусдан сўнг қайта тикланган.

Қатардаги афғонлараро анжуман 7-8 июль кунлари Дохада ўтказилган эди. Икки кунлик анжуманда 60 нафар афғон вакиллари, шу жумладан "Толибон" радикал ҳаракати аъзолари иштирок этдилар. Узоқ давом этган тортишувдан сўнг, 9 июльга ўтар кечаси, делегатлар якуний баёнотни қабул қилдилар. Унда афғон аҳолиси ўртасидаги йўқотишларни нолга тушириш ва таълим ҳамда тиббий муассасалар қўриғини таъминлашга келишилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан