Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Mazda 3 автомобилини ўғирлаган шахслар қидирилмоқда
5.08.2019 13:10,  
10

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида Mazda 3 автомобилини ўғирлашга алоқадорлиги бўлиши мумкин бўлган шахсларни қидирмоқда.

ИИББ хабарига кўра, 3 август кунидан 4 августга ўтар тунда соат 3.05 да Mazda 3 русумли оқ рангли автомобиль (тугмали ўт-олдиргичли) ўғирланганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, машина шаҳарнинг бошқа четида топилиб, эгасига қайтариб берилган.

Автомобиль ўғирланган ҳудудда ўрнатилган кузатув камералари ўғирликка алоқадорлиги бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг юзларини тасвирга олган.

“Шахсларни юзларидан таниганлар 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 99-889-78-58 рақамлари орқали хабар беришларини сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан