Детектив хиёнатнинг биринчи белгисини ошкор қилди

10.08.2019 | Жаҳон | 6587

Сидней (Австралия)лик хусусий детектив хиёнатнинг биринчи белгилари ҳақида сўзлаб берди, деб ёзмоқда Daily Mail.

Мутахассиснинг фикрича, ҳамроҳнинг хиёнати ҳақида унинг кескин ўзгарган ҳатти-ҳаракатлари орқали билса бўлади.

"Агар йигитингиз ёки севган қизингиз сизга ишонмаса эътиборлироқ бўлиш талаб этилади. Мисол учун, у сиз кўрмаслигингиз учун телефони экранини пастга қаратиб қўйса", — деб маслаҳат беради хусусий детектив.