«Буюк келажак» эксперти Вашингтондаги ва Риштондаги кўчаларда дарахтларга нисбатан муносабатни таққослади

10.08.2019 | Блог | 5036

АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида фаолият юритадиган ватандошимиз, Ўзбекистондаги «Буюк келажак» экспертлар кенгаши эксперти Беҳзод Мамадиев дарахт кесиш муаммосига эътибор қаратди.

Беҳзод Мамадиев қўйган сурат

«Тепадаги расм Ўзбекистондаги менинг туманимда олинган. Пастдаги иккита расм АҚШдаги менинг маҳалламда олинган.

Тепадаги расмда Риштон туманида давом этаётган ободончилик ва қайта қуриш ишлари доирасида йўл бўйидаги қатор дарахтлар ёппасига кесиб ташлангани акс этган.

АҚШдаги маҳалламда эса дарахтлар семириб, хамирдек кўпиб, тротуардан тошаман деяпти, лекин ҳеч ким уларни кесиш ҳақида ўйламайди.

Риштонлик маҳаллий фаолнинг айтишича, дарахтларни кесишдан мақсад йўлни кенгайтириш бўлган. Лекин ваъда қилинган йўл кенгаймаган, ариққа лоток ётқизишган холос. Дарахтларни кесмасдан бу лотокни ётқизиб бўлмайдими?»