Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзавтосаноат” АЖ маҳсулотларини Туркманистонда тақдим этди
12.08.2019 11:39,  
65

Туркманистонда Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасидаги “Туркман саҳроси 2019” автомобилсозлик соҳасидаги инновацион технологиялар ва ютуқлар халқаро кўргазмасида “Ўзавтосаноат” АЖ маҳсулотлари тақдим этилди.

UzAuto экспозицияларида турли компаниялар маҳсулотларининг кенг номенклатураси тақдим этилди. UzAuto Motors, JV MAN Auto-Uzbekistan, UzAutoTRAILER ва Самарқанд автомобиль заводи компаниялари модель қаторлари билан бирга, кўргазмада Тошкентдаги Турин политехника университети мутахассислари ва талабаларининг иннонвацион ишланмалари ҳам намойиш қилинди. Жумладан, лаборатория ўрнатилган электробус, водородда ва биоёқилғида юрувчи автомобиль, шунингдек, замонавий роботлар тақдим этилди.

Қайд этилишича, ҳар йил бу каби кўргазмалар кўп сонли автомобилсозлик, жиҳозлар ишлаб чиқариш мутахассисларини жалб қилади ва амалий мулоқот, янги танишлар орттириш ва сермаҳсул музокаралар ўтказиш учун майдон бўлади.

Хабарда UzAuto компаниялар гуруҳининг қатнашиши – бу энг янги ютуқларни намойиш этиш ва нафақат Туркманистон, балки хорижий бозорларда ҳам ўзини кўрсатишнинг ноёб имконияти эканлиги қўшимча қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан