Самарқандлик йигит ўзи опа-сингилларни пичоқлади

12.08.2019 | Жамият | 5445

Жорий йил 8 август куни соат 15:00 атрофида Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида фуқаро А.С. танишлари М.З ва унинг опаси билан рашк оқибатида жанжаллашиб қолади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабар бермоқда.

Жанжал вақтида А.С. ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан опа-сингилларнинг юз ва бошқа соҳаларини бир неча маротаба кесиб, уларга ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан шу куни А.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. У 9 август куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.