Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Блогер минбари: Икки карра икки - беш
12.08.2019 13:03,  
258

Мана бугун биз мажбурий меҳнат масаласини ёритиш учун брифингга йиғилдик. Республикада ўз вилоятини энг кўп меҳнатга мажбурлаётган ҳоким билан учрашиб айбларини бўйнига қўямиз. Қайси вилоят ҳокими дейсизми? Нима фарқи бор, ҳаммаси меҳнатга мажбурлайди. Асосийси, бугун улар бизнинг далилларимиздан қочиб қутулолмайди. Ҳаммасини бўйнига қўямиз. Ҳоким жаноблари қаршимизда ўтирибди.

 - Жаноб ҳоким, вилоятингиздаги мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича саволларимиз бор.

- Марҳамат.

 - Мана бу марказий шифохона дўхтирлари имзолаган шикоят хати. 75 ходим имзолаган. Сиз уларга ариқ тозалатгансиз. Буниси фотосуратлари.

 - Бу исбот эмас, олди-қочди гап. Далил билан гаплашиш керак.

 - Мана бу аудиода эса сиз “ҳамманг ҳашарга чиқ, ҳаромилар. Дарс қочиб кетмайди. Ҳеч кимдан қўрқмайман, қонунинггаям тупурдим” деганингиз ёзилган. Тугмани босдим, эшитамиз...

 - Тўхтанг. Биз журналистларни ҳурмат қиламиз. Аммо қачонки, улар далилисбот билан гапирганда. Ахир, бу аудио асос ўрнига ўтмаслигини қачон тушунасизлар?

 - Проектор экранига қараймиз. Унда сиз ўтган ҳафта линиядаги “Дамас”чиларни тўхтатиб, шағал ташишга мажбурлаганингиз кўрсатилади. Эшитяпсизми, “Дамас”чиларга қўлингизни шоп қилиб, “ўн беш суткага кетасан, аҳмоқ” деяпсиз. Экранга қараб кўзингизни қисиб ҳам қўйдингиз.

 - Бўлмаган гап, мен ундай демайман. Ўз вилоятим аҳолиси ўз фарзандимдай кўраман. Унинг ободончилиги ўз қўлимизда. Асосийси шуки, бу видеонгиз исботликка ярамайди. Далил керак.

 - Яхши. Сиздан машинага бирга ўтириб Н. Туманига боришни сўрайман. Ўтиринг, жаноб ҳоким. Мана Н. Туманига етиб келдик. Тасвирчиларимиз шай ҳолатда. Жаноб ҳоким, рўпарамиздаги панжарани краскалаётганлар 56мактаб ўқитувчилари бўлади. Сизнинг фуқароларингиз.

 - Улар бўёқчилар.

 - Афсуски, бўёқчи эмас. Уларнинг ўзидан сўраймиз. Кўк рўмолли кеннойи, микрофонга гапиринг.

 - Ҳа, мен 56мактабнинг “одобнома” ўқитувчисиман. Бизни ўн кундан буён мажбурлаб ишлатишяпти. Ҳамма жойга ариза ёздик, интернетга видео чиқардик – кор қилмади.

 - Мухбир ука, буларни мен мажбурламаганман. Сизларга ҳокимни танқид қилиш бўлса. Булар кўнгилли ҳашарчилар. Ҳозир, менга икки минут ижозат.

 - Тўхтанг, суҳбатимиз тугамади, ҳали.

 - Ўўв, дарахт тагида гап сотаётган қан**қлар! Панжарани энанг бўяйдими? Башаренгга туфлаб юборардим, маразлар, камера қараб турибди. Ҳе, итдан тарқаган, ол, қўлингга чўткани. Тупурдим, ўқитувчилигинггаям, дўхтирлигинггаям, дипломинггаям. Ишла, дейман, ҳайвонлар.... Бўлди ука, саволларингизни бераверинг. Бизда мажбурий меҳнат мавжудлигига исбот келтириш мумкин эмас, чунки у йўқ.

 - Ҳозир биз меҳнатга мажбурлаш ҳолатининг гувоҳи бўлдик. Бу тасвир тўғридантўғри узатилмоқда.

 - Соғ бўлинг. Биз барча саволларга жавоб беришга тайёрмиз. Президентимиз айтганларидек давлат органлари ҳамиша очиқошкоралик тамойилларида ишлайди. Биз ўз камчиликларимизни кўрсатган фаол журналистларимиздан миннатдормиз. Энг асосийси, сиз бугун бизнинг вилоятда мажбурий меҳнат йўқлигининг гувоҳи бўлдингиз.

daryo.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан