Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон ҳукумати мамлакатда туғилишни камайтиришга қарор қилди
12.08.2019 16:57,  
7

Тожикистон ҳукумати 2019-2022 йилларга мўлжалланган репродуктив саломатлик Давлат дастурини тасдиқлади.

Оилани барқарорлаштиришни тарғиб қилиш, хотин-қизлар саломатлигини яхшилаш, жинсий аҳлоқ тарбияси ва исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш Давлат дастурининг асосий мақсади сифатида кўрсатилган. Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлигига тиббиёт муассасаларини контрацептив воситалар билан таъминлаш, контрацепцияларни етказиб бериш ва таъминлаш бошқарувини кучайтириш, репродуктив саломатлик масаласида аҳоли хабардорлигини таъминлаш вабилимини ошириш топширилди.

Давлат дастурида таъкидланишича, оилани режалаштириш масаласида ҳукумат томонидан кўрилган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини берди – ҳар йили 100 мингтагача исталмаган ҳомиладорлик ҳолатининг олди олинди. Репродуктив саломатлик бўйича 2019-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши яқин уч йилда 450 мингдан ортиқ исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олишга хизмат қилади, дея прогноз қилмоқда ТР Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари.

Ўтган йилнинг кузида Жаҳон банкиТожикистонга қашшоқлик даражасини пасайтириш мақсадида туғилишни чеклаш борасида тавсия берган эди. ЖБ мутахассислари Тожикистондаги қашшоқлик, ишсизлик ва меҳнат миграциясининг юқори даражада эканлигига портловчи демографик ўсиш дея хулосага келган эди.

Айни дамда Тожикистонда бир аёлга тўртта бола тўғри келади.

Шу билан бирга аҳолининг консерватив гуруҳининг вакиллари презерватив ва бошқа контрацепция воситаларидан фойдаланиш шариат қонунларига зид эканинини айтиб келишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан