Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гурбангули Бердимуҳамедов қўшни давлатларга таклиф билан чиқди
12.08.2019 18:22,  
52

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Каспий иқтисодий форумида қўшни давлатларга “Каспий” инновацион шаҳрини барпо этишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Биз технологик ва инновацион старт учун ҳақиқатан ҳам муҳим платформани шакллантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Шу мақсадда халқаро инновацион-технологик марказ барпо этишни таклиф қиламиз. Уни “Каспий” инновацион шаҳри деб аташ мумкин. Бу ерда, ўзига хос ғоялар лабораториясида, Каспийбўйи ҳамда бошқа давлатлар олимлари, фундаментал ва амалий фан мутахассислари Каспий учун янги технологик режа яратиш устида биргаликда иш олиб бормоқдалар”, - деди Бердимуҳамедов форумининг очилишида сўзлаган нутқида.

Бердимуҳамедов сўзларига кўра, инновацион шаҳарда рақамли кластерлар яратилади.

Туркманистон етакчиси бундай шаҳарни қаерда барпо этиш мумкин эканлигига аниқлик киритмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан