Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми эълон қилинди

14.08.2019 | Иқтисод | 5255

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги статистик маълумотларни янгилади.

1 август ҳолатига кўра расмий захиралар 27,72 млрд долларни ташкил қилди. Ундан 12,28 млрд доллари чет эл валютасидаги захиралар бўлса, 15,08 млрд доллари олтиндир. Умумий захиралар ҳажми бир ой давомида деярли ўзгармади.

Бироқ, захиралардаги олтин миқдори ўзгарди - августда у 326 тоннани ташкил этди.