Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди (видео)
16.08.2019 18:48,  
152

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб хабар қилмоқда UPL.

Қўлга олиш вақтида аёллардан бири ҳушидан кетган ва ерга йиқилган. Фарзандлари онасини ҳушига келтиришга уринишган.

Видеода шунингдек, аёл фарзандлари қай тарзда ўз онасини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ҳимоя қилишга уринганликлари акс этган.

Ижтимоий тармоқда бу ҳолат катта шов-шувларга сабаб бўлди ва қизғин муҳокама қилинмоқда, фойдаланувчиларнинг аксарияти бу оила ҳеч кимдан ёрдам сўрамай, пул топишга ҳаракат қилишлари ҳақида ёзганлар.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

2018 йил давомида Ўзбекистонда аёлларга қарши 5 664та зўравонлик ҳолатлари юз берган, улар орасида 932 нафари содир этилган жиноятлар натижасида жабрланган.

Янги қонун бу каби муаммоларга барҳам бериш, аёлларни оилада, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда турли қийноқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан