Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ разведкаси Чернобил АЭС аварияси ҳақидаги ҳисоботларини эълон қилди
19.08.2019 16:41,  
32

АҚШ миллий хавфсизлик архиви Чернобил АЭС аварияси ҳақида биринчи ҳисоботни эълон қилди. 

1986 йил 2 майда АҚШ давлат бош котиби Жордж Шулц номига ҳисобот тайёрланган. Унда айтилишича, Америка махсус хизматлари авариядан сўнг биринчи кунлари қурбонлар сони тўғрисида расмий хабарлар ҳақонийлигига шубҳа қилган. Улар Чернобил АЭСининг 4-чи энергоблокида катта вайронагарчиликлар акс этган суратлар асосида ўз хулосаларини тайёрлашди.

“Бутун разведка жамияти “фақат икки киши ҳалок бўлди” деган маълумотни бўлмаган гап деб ҳисоблайди”, - деб ёзган разведка ва тадқиқот масалалари бўйича ёрдамчи Мортон Абрамовиц.

Унинг сўзларига кўра, совет РБМК-1000 реакторида кундузги сменада 100 га яқин, кечаси 25-35 киши бўлган. АЭСнинг 3-чи ва 4-чи блоклари бир-бирига жуда яқин жойда жойлашган. Шунинг учун реактор яқинида тахминан 200 киши, кечаси эса 70 кишигача бўлган.

“Портлаш марказига яқин бўлган барча кишилар дарҳол ҳалок бўлган ёки ўта кучли нурланиш олган”, - деб таъкидланган.

Маълумот учун, 1986 йил 26 апрелда Чернобил АЭСда 4-чи энергоблок портлаб кетди. расмий ҳисоботда АЭСнинг 134 нафар техник ходимлари ва ёнғин ўчириш ходимларида ўта кучли нурланиш касаллигини аниқланди. Шулардан 28 нафари воқеа юз бергандан кейин биринчи ойларида вафот этди. Портлаш жойида бир нафар АЭС ишчиси, яна бир ходим шифохонада ҳалок бўлган. Аслида қурбонларнинг аниқ сони ҳеч қачон эълон қилинмаган.

Совет раҳбарларининг узоқни кўра олмаслиги ва воқеага совуққонлик билан ёндашиши натижасида Белоруссияда радиациявий ифлосланишнинг умумий майдони қарийб 46,5 минг квадрат километрни (умумий майдондан жами 23 фоиз), Украинада эса 50 минг квадрат километрни ташкил қилди.

Шунингдек, Россиянинг аҳолиси 2,6 миллион киши бўлган 19 та ҳудудига таъсир кўрсатди, Беларус, Россия, Украинада 8,4 минг киши радиацияга дучор бўлди, 100 минглаб киши эвакуация қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан