"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 31 август - 3 сентябр кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар беради.
Хусусан:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941−1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган — 50 фоиз.
- Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабалари — 15 фоиз.
- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши — эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) — 15 фоиз.
- Коллектив (ҳамкасбларга) (4 кишидан ортиқ — йўриқнома асосида) — 15 фоиз.
- Афросиёб тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга — 10 фоиз.