Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг қайси шаҳарларида Ucell 4G тармоғи ишлайди?
30.09.2016 15:42,  
20

Ucell мобил оператори Ўзбекистондаги бошқа уяли алоқа хизматини кўрсатадиган компаниялардан фарқли равишда, нафақат Тошкент шаҳрида, балки юртимизнинг Самарқанд, Бухоро ва Навоий шаҳарларида ҳам 4G хизматини тақдим этади, деб ёзмоқда "Terabayt"

4G тармоғининг сифатли ишлаши абонентнинг қурилмаси, сигнал кучи ва хизматнинг қопламига чамбарчас боғлиқ. Ucell 4G тармоғига уланиш учун абонентнинг мобил қурилмаси LTE 2600 частотасида ишлай олиши ва 4G қоплами мавжуд локацияда бўлиши талаб этилади.

Мобил операторнинг сайтида берилган маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларини ҳам 4G стандартидаги тармоқ билан қоплаш режалаштирилган.

Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Навоий шаҳарларидаги 4G қоплами географияси акс этган харита билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан