Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мактабларида ўқув йили қачондан бошланиши маълум бўлди
20.08.2019 11:10,  
212

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

"Мамлакатимиз умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2019 йилнинг 4 сентябрдан бошланади", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги "2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари деб белгиланган.

Шу муносабат билан, умумтаълим мактабларида янги 2019-2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан