Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош консуллик Туркияга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
20.08.2019 11:13,  
40

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган ёки бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат йўллади.

Хабарда айтилишича, Истанбул аеропортида учиш олдидан жарима тўлаш билан боғлиқ муаммолар ижтимоий тармоқларда муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлмоқда.

"Жарималар миқдорини аниқлаш ва уни тўлаш фақатгина фуқароларнинг кетиши олдидан рўйхатдан ўтиб, қўлларига учиш талонларини олгандан сўнг амалга оширилади. Бош консуллик Янги Истанбул аеропортида жарималар миқдорини аниқлаш ва тўлаш ишлари фақат 2 та дарчада амалга оширилаётганини инобатга олишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

Шунингдек, бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида Бош консулхона "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг Истанбул шаҳридаги ваколатхонаси билан музокаралар ўтказган. Унда Туркияда 90 кундан ортиқ турган ва ватанга кечикишларсиз ўз рейсида қайтишни истайдиган Ўзбекистон фуқаролари Истанбул аеропортига вақтлироқ бориб, олдиндан рўйхатдан ўтишлари ва белгиланган жарималарни тўлашлари мумкин.

Кечки авиарейсларда учиши лозим бўлган йўловчилар куннинг биринчи ярмида (эртлабки рейсга рўйхатдан олиш вақтида) рўйхатдан ўтишлари ва кун давомида жарима ва тўловларни ўз вақтида амалга оширишлари мумкин.

Бош консулхона Туркиянинг Айдин, Баликесир, Биледжик, Бурса, Чанаккале, Эдирне, Истанбул, Измир, Измит, Киркларели, Маниса, Сакария ва Текирдоғ каби вилоят ва шаҳарлари ҳамда Болгария ва Руминия ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқаролари Истанбул шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкин (+90 212 323-20-37, факс: +90 212 312 20 40, e-mail: [email protected]). Ўзбекистонликлар шунингдек, фавқулодда вазиятларда ёки дам олиш кунлари қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин +90 507 853 15 66 (WhatsApp, Telegram, Viber, IMO).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан