Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини белгиламайди
20.08.2019 12:20,  
16

Марказий банк бундан кейин валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини белгиламайди, бу нарх бозорда мустақил шаклланади.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовга асосан хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни доллар курси 177,13 сўмга кўтарилиб, 8 882,00 сўм ташкил қилган эди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Марказий банки ички валюта бозоридаги вазият бўйича баёнот бериб доллар курси ошишига ташқи ва ички омилларни сабаб қилиб кўрсатган эди.

Жумладан, жорий йил июл ойидан бошлаб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлган баъзи мамлакатларда (Россия, Қозоғистон ва Хитой) миллий валюталарнинг қадрсизланиши тенденцияси кузатилмоқда, бу ўз навбатида, ички валюта бозоримиз иштирокчиларининг алмашув курси бўйича кутилмалари ва қарорлар қабул қилиш жараёнига маълум даражада таъсир кўрсатмоқда.

Ички омиллар, асосан импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютага бўлган талабнинг ўсиб бориши билан боғлиқлиги кўрсатилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан