Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Атамбаев қачонгача тергов ҳибсхонасида қолиши маълум бўлди
20.08.2019 19:27,  
23

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) тергов ҳибсхонасида 26 октябрга қадар қолади. Бу ҳақда Атамбаев адвокати Сергей Слесарев хабар қилди.

Бугун Первомайск туман суди Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси биносида сайёр суд ўтказди ва Атамбаевнинг қамоқда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни кечқурун Кой-Таш қишлоғида ГКНБ спецнази Атамбаевни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширишга уринди, аммо штурм унинг тарафдорлари томонидан йўққа чиқарилди. 8 август куни ҳуқуқ тартибот органлари такрорий штурмни амалга оширдилар, оқибатда сиёсатчи таслим бўлди. Худди шу куни 26 август санасига қадар Атамбаевни ГНКБ СИЗОсида қолдириш қарори қабул қилинди. Шунингдек, унинг бир неча тарафдорлари ҳам ҳибсга олинган.

Атамбаев 14та жиноий иш бўйича айбланмоқда. Собиқ президент адвокати сўзларига кўра, Атамбаев тергов бошланган кундан бошлаб бирорта саволга жавоб бермаган, сабаби ўзига қарши амалга оширилаётган ҳаракатлар ноқонуний, деб ҳисоблайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан