Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Психологлар муваффақиятли кишиларнинг фарқли томонини маълум қилишди
20.08.2019 19:31,  
568

Америкадаги Кинси номидаги институт психологлари ўз ёзишмаларида эмодзини (смайлик) тез-тез ишлатувчи кишилар бошқаларга қараганда кўпроқ учрашувга чиқишлари ва умуман шахсий ҳаётда муваффақиятли эканликларини аниқлашди. Тегишли мақола Plos One журналида чоп қилинган.

Мутахассислар онлайн сўров ўтказишган ва унда 5 мингдан зиёд оила қурмаган америкаликлар иштирок этишган.

Маълум бўлишича, сўровда иштирок этганлардан 38 фоизи ёзишмаларида умуман эмодзи ишлатмайди, 29 фоизи камдан-кам ишлатади, яна 30 фоизи эса мунтазам равишда ишлатади. Респондентларнинг атиги 3 фоизи ҳар бир жумласида эмоджи қўллашини тан олган.

Психологларнинг сўзларига қараганда, сўров ўз ёзишмаларида эмодзини тез-тез ишлатувчи кишилар шахсий ҳаётда муваффақиятлироқ эканини кўрсатган. Бундай кишилар кўпроқ учрашув белгилашади ва юқори жинсий фаолликка эгалар. Мақола муаллифлари сўровда иштирок этганлар айнан қайси эмодзиларни ишлатишганига ойдинлик киритишмаган, бироқ уларнинг севги бобида омадлари чопганига эътиборларини қаратишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан