Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилиш учун рухсат гувоҳомаси олиш тартиби соддалаштирилади
22.08.2019 10:40,  
64

Тошкент шаҳар ҳокимлигида алкоголли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар бериш тартибини янада соддалаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар берди Spot.

Йиғилишда алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш билан боғлиқ баъзи қийинчиликлар мавжудлигини таъкидланди. Хусусан, рухсат олиш муддати узоқ эканлиги қайд этилди.

Шу асосда қуйидаги таклифлар илгари сурилди:

  • алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини беришнинг тўлиқ электрон тизимига ўтиш учун рухсат бериш бўйича махсус комиссиялар таркибини кўриб чиқиш;
  • турғун савдо шохобчаси таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси 500 метр масофада жойлашиши тўғрисидаги чекловни 200 метргача қисқартириш;
  • алкоголли ичимликлар чакана савдоси, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли ичимликларни сотиш ҳуқуқи учун ойлик тўлов миқдорининг камайтирилиши;
  • алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланадиган корхоналарнинг ягона реестрини шакллантириш ва уларни Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясини ваколатли орган сифатида белгилаш.

Тадбиркорлик субъектлари учун қулайликлар яратиш ва алкогол маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳомаси олиш тартибини янада соддалаштириш мақсадида Молия вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда тегишли норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан