Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Прокуратура энергетика тизимида 25 та жиноят иши қўзғатди
22.08.2019 10:43,  
15

1 август ҳолатига кўра прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Энергетика вазирлиги қуйи ташкилотларида 25 та жиноят иши қўзғатди. Дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 1,9 млрд зарар етказилган, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) ва Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзнефтгазинспекция) томонидан қонунбузилишларни аниқлаш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Жиноят ишлари Ўзбекистон Жиноят кодексининг «талон-тарож қилиш», «фирибгарлик», «электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш», «мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «сохталаштириш» ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган.

Энергетика тизимидаги корхоналарининг айбдор шахсларига нисбатан озодликдан маҳрум этиш (3 киши), ахлоқ тузатиш ишлари (2 киши), жарима (1 киши) ва бошқа жазо чоралари тайинланди.

Ҳозирги вақтда етказилган зарардан 116,3 млн сўми «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ корхоналарининг ҳисоб-рақамларига қайтарилган. Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 21,1 млн сўм миқдорида зарар етказганлик ҳолати бўйича Зирабулоқ магистрал газ тармоғи бошқармасининг 2 нафар ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан