Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хотин-қизлар қўмитасининг кафолати билан 10 нафар аёл жазодан муддатидан олдин озод қилинди
23.08.2019 11:21,  
33

Ўзбекистон Олий судида ўтказилган очиқ суд мажлисида жазони ўташ муассасасида жазо ўтаётган 11 нафар аёлнинг назорат тартибида берган шикоят аризаси кўриб чиқилди, дея хабар қилди Олий суд матбуот хизмати.

Олий суд раисининг ўринбосари Х. Ёдгоров раислигида ўтган очиқ суд мажлисларида ҳар бир аёлнинг назорат тартибида берган аризаси қонун доирасида батафсил кўриб чиқилди. Маҳкума аёлларнинг жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жазони ўташ жараёнида ўзини ижобий жиҳатларини намоён этиб, муассаса раҳбариятининг ташаккурномасини олгани эътиборга олинди.

Суд ажрими билан содир этган жинояти учун тайинланган жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишига иқрор ва пушаймон бўлгани, ёши ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг кафолати хати инобатга олиниб, 10 нафар аёл жазодан муддатидан олдин озод қилиниб оиласи бағрига қайтарилди. Бир нафар маҳкума аёлнинг жазо муддати қисқартирилди.

2018 йил 20 июлда Ўзбекистон Олий суди ва Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида имзоланган Меморандум доирасида жорий йилнинг ўтган олти ойида жазони ўташ муассасаларида жазо ўтаётган 227 нафар аёлнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди, 51 нафар аёл жазони ўташдан шартли озод қилинди, 131 нафар аёлга Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан