Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат чегара ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар йўлга қўйилиши мумкин
23.08.2019 19:45,  
40

“Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжатга  давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати илова қилинган. Унда 14 та хизматлар киритилган: масалан, консуллик хизмати фаолияти; Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари хизматлари; валюта айирбошлаш операциялари, божхона ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ банк хизматларини кўрсатиш бўйича фаолият; умумий овқатланиш ҳамда санитар-гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият; бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни чакана савдоси; йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш; йўловчиларни ўтказиш пунктини ичида ташиш хизмати, такси чақириб бериш хизмати.

"Пуллик хизматларни кўрсатилиши учун ўтказиш пунктлари Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бошқармалари томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда, ўтказиш пунктини индивидуал кўрсаткичларини инобатга олиб белгиланади", - дейилган лойиҳада.

Бунда, ўтказиш пунктини географик жойлашуви, кўрсатилиши мумкин бўлган пуллик хизматлар тури ҳамда уларни кўрсатиш учун ажратилиши мумкин бўлган ҳудуд майдони, ўтказиш пунктини ўтказувчанлик қобилияти инобатга олинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан