Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки: Ўзбекистонда нархлар ўсиши давом этади
23.08.2019 23:34,  
10

Жаҳон банки 2019 йилнинг 1 чораги якунлари бўйича Ўзбекистон учун ўз ҳисоботларини эълон қилди. Унда асосий урғу иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган.

Ҳисоботга кўра, 2017 йил сентябрида бошланган валюта либерализацияси, савдо нархларининг эркинлашуви ҳамда 2019 йилнинг январидан жисмоний ва юридик шахсларга солиқ юкининг камайганлиги бозор иқтисодиёти реформалари ошаётганидан далолат беради.

Шунингдек, туризм ривожланиши учун бир қанча давлатларга виза тизимининг бекор қилиниши, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га кириш учун янгиланган комитет алоҳида эътироф этилган.

Жаҳон банки экспертлари 2019-2020 йиллар учун инфляцион босимни юзага келтирувчи фактларни санаб ўтган:

- маъмурий бошқариладиган нархлар эркинлашувининг давом эттирилиши;

- сармоявий салоҳиятнинг ошиши учун давлат банклари кредит беришининг ўсиши (арзон кредитлар бериш назарда тутилмоқда - таҳр.);

- базавий ҳисоблаш миқдорининг оширилиши".

Давлат қарзи 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 25 фоизигача ўсиши кутилмоқда. Пул ўтказмалари оқимининг барқарор ўсиши ва иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги қашшоқлик даражасининг пасайишига ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан