Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги автобусда ноодатий ҳолат юз берди (видео)
24.08.2019 20:24,  
62

Жорий йилнинг 23 август тонгги соат 9 атрофида «7-автобус саройи» МЧЖ 2-йўналиш автобусида ноодатий ҳолат юзага келди. Бу ҳақда Хабар нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, йўловчилардан бири ўзининг хушида бўлмай, қилинган мурожаатларга жавоб бермаган. Чиптачи уни ухлаяпди деган гумон билан уйғотишга ҳаракат қилган. Бироқ йўловчини уйғотиш бесамар кетган.

Автобус ҳайдовчиси Собит А. зудлик билан йўналиш ҳаракатини тўхтатиб, тезкор тарзда йўловчини энг яқин шифохона, Кардиология марказига етказган. Шифокорлар томонидан йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, бироз вақтдан сўнг, у хушига келтирилган.

«Тиббий ёрдамдан кўрсатилгандан сўнг йўловчи билан суҳбат ўтказилди, ушбу йўловчининг исми Анастасия бўлиб, ўзини яхши ҳис қилаётганлигини ва ўша куни дори воситалари қабул қилганлигини билдириб ўтди. Сўнгра Анастасияни «Олой бозори» бекатига етказиб қўйилди», дейилади «Тошшаҳартранс» хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан