23 ноябрь санасининг энг муҳим воқеалари

23.11.2016 | Блог | 617

Sof.uz нашри ижодкорлари ҳар бир сана билан боғлиқ энг муҳим тарихий ҳодисалар билан таништиришда давом этади. 23 ноябрь Григориан тақвими бўйича йилнинг 328 куни. Йил тугашигача яна 38 кун қолди. Ушбу санада Ўзбекистон ва жаҳон тарихида содир бўлган воқеалар кетма-кетлиги билан танишинг:

Воқеалар:

- 1174 йил – Салоҳиддин Айюбий бошчилигидаги мусулмонлар қўшини Дамашқ шаҳрини эгаллади;

- 1248 йил – Кастилия қироли Фердинанд III қўшинлари мусулмонлар қўл остидаги Севиля шаҳрини босиб олди;

- 1510 йил – Усмонли Турклар империяси Имерети қироллиги пойтахти Кутаиси шаҳрини эгаллади;

- 1793 йил – Париж Коммунаси черковлар фаолиятини тақиқлади;

- 1852 йил ¬– Англияда тарихда илк бор почта қутилари пайдо бўлди;

- 1904 йил – АҚШнинг Сент Луис шаҳрида III Олимпия ўйинлари якунланди;

- 1910 йил – Швеция тарихидаги сўнгги ўлим жазоси амалга оширилди;

- 1918 йил – Эдвин Ҳаббел Андромеда галактикасини кашф этди;

- 1924 йил – СССРда илк доимий радиоэшиттиришлар йўлга қўйилди;

- 1940 йил – Иккинчи жаҳон уруши: Руминия фашистик блокка қўшилди;

- 1946 йил – Биринчи Ҳинди-хитой уруши бошланди: Франция ҳаво кучлари Ветнамнинг Ҳай Понг шаҳрини бомбардимон қилиши оқибатида минглаб фуқаролар ҳалок бўлди;

-1955 йил – Кокос ороллари Буюк Британиядан Австралия назоратига ўтди;

- 1980 йил – Италия жанубидаги Ирпиния шаҳрида содир бўлган 6,9 магнитудали зилзилада 4,800 киши қурбон бўлди;

- 1985 йил – Афинадан Қоҳирага учаётган йўловчи самолёти қуролли шахслар томонидан гаровга олиниши оқибатида, 60 киши ҳалок бўлди;

- 1992 йил – Лас Вегасда IBM Simon номли илк смартфон намойиш этилди;

- 1993 йил – Тошкентдаги Республика Ўқитувчилар Уйи қошида Ўзбекистон Халқ таълими тарихи музейи очилди;

- 1996 йил – Эфиопияга қарашли самолёт гаровга олиниши оқибатида 125 нафар йўловчи Ҳинд океанига ғарқ бўлди;

- 2003 йил – Атиргул инқилоби: Грузия президенти Эдуард Шеварнадзе истеъфога чиқди;

- 2005 йил – Либерия президентлигига сайланган Эллен Жонсон Сирлеаф Африка давлатлари орасидаги илк аёл раҳбарига айланди;

- 2006 йил – Ироқнинг Садршаҳридаги портлашда 215 киши ҳалок бўлди ва 257 киши жароҳатланди;

- 2007 йил – Аргентинанинг Жанубий Шетланд ороллари яқинида МС Эхплорер саёҳат кемаси айсбергга урилиб, 154 нафар йўловчи билан бирга денгизга ғарқ бўлди;

- 2011 йил – Араб баҳори: Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфога чиқди;


23 ноябрьда таваллуд топганлар:

- 870 йил – Византия императори Александр;

- 1705 йил – инглиз тарихчиси Томас Бирх;

- 1925 йил – Салвадор президенти Хосе Наполеон Дуарте;

- 1967 йил – Тошкент вилояти ҳокими Содиқ Абдуллаев;

- 1975 йил – Туркия терма жамоаси ва Испаниянинг Вилляреал жамоаси аъзоси Ниҳат Қаҳвачи;

- 1962 йил – Венесула президенти Николас Мадуро;

- 1976 йил ¬– туркиялик футбол ҳаками Жунайд Чақир;


23 ноябрь санасида вафот этганлар:

-1842 йил – Хива хони Оллоқулихон;

- 1890 йил – Голландия қироли Уилям III;

- 1970 йил – Цингапурнинг биринчи президенти Юсуф бин Исҳоқ;

- 1924 йил – Эфиопия президенти Амон Андом;


23 ноябрьда нишонланадиган байрамлар:

- Бутунжаҳон Жазони тугатиш куни;

- Японияда Меҳнаткашларга миннатдорлик куни;

- АҚШда Рад этиш куни;

- Словенияда Рудолф Маистер куни;

- Грузияда Авлиё Жорж куни;

- Қозоғистонда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари куни;

- Литва Қуролли кучлари куни.