Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан намойиш ўтказилди (видео)
4.09.2019 16:38,  
41

Ўтган душанба куни Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди. 

Қозоғистонда Хитойнинг 55 та заводи қурилади деган миш-мишлардан сўнг, мамлакат бўйлаб норозилик акциялари ўтказилди. Улар Олма-ота, Ақтўбе, Нур-Султонда қўллаб-қувватланди.

Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаевнинг сўзларига кўра, полиция Жанаозендаги ноқонуний намойишларга қарши чора кўради.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабар ноқонуний. Ноқонуний намойишларни ўтказишга чақириқлар бўлса, ички ишлар органлари тегишли чора кўради. Ҳозирги кунда ҳаммаси тинч”, - деди ички ишлар вазири.

Вазир таъкидлашича, Қозоғистон ва Хитой ўртасида инвестиция битимлари имзоланган. Бироқ улар орасида одамларнинг эътирозига сабаб бўладигани йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан