Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Samsung Galaxy S7 iPhone’дан нимаси билан устун?
13.03.2016 20:34,  
16

Apple ва Samsung – мобиль қурилмалар оламидаги икки йирик ва муносиб рақиблар. Улар 2015 йилда жаҳон смартфон бозорининг етакчиларига айланишган. Халқаро бозорда сотилган смартфонларнинг 22 фоизи Samsung’нинг, 16 фоизи Apple’нинг ҳиссасига тўғри келади. Бу далил IDC ахборот технологиялари соҳасидаги тадқиқот компанияси томонидан тақдим қилинган, деб ёзади terabayt.uz

Samsung’нинг сўнгги, бир қатор илғор ғояларга бой Samsung Galaxy S7 ва S7 Edge гаджетлари икки компания ўртасидаги рақобатни янада кучайтирди. Samsung Galaxy S7 смартфон бозорига инновацион камера, янгича дизайн ва ташқи таъсирларга бардошли тизимлар билан кириб келди.

Қуйида «Time» журнали томонидан тақдим қилинган Galaxy S7’нинг iPhone’дан устун, деб ҳисобланган 5 жиҳатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Камерани бош тугмага икки марта чертиш орқали ишга тушириш

Samsung навбатдаги гаджетда фойдаланувчи тез-тез мурожаат қиладиган камерани бош тугмага икки марта чертиш орқали ишга тушириш имкониятини яратди. Компаниянинг айтишича, қурилма чертилгач, камера бир сонияга етар-етмас вақт ичида ишга тушади.

Apple’да мазкур имконият йўқ. Унинг қурилмаларида камерани асосий менюнинг ўнг томон бурчагидаги камера белгисини чертиш ёрдамида ишга тушириш мумкин.

Фоточақноқни ёқмасдан туриб ёруғлик паст жойда ҳам сурат олиш имконияти

Galaxy S7’да татбиқ қилинган энг илғор технологиялардан бири —  ёрқин суратлар олиш қобилиятидир. Ҳатто ёруғлик паст жойда ҳам сифатли сурат олиш мумкин. Камера сенсоридаги пикселлар ҳажмининг кенгайтирилгани аниқ ва равшан фотосуратлар олинишини кафолатлайди.

iPhone 6s’да эса асосий ёруғлик берувчи манбаа унинг экрани бўлиб, у ҳам олд камерада суратга олганда иш беради.

NFC – яқин масофада алоқа ўртаниш орқали тўлов амалга ошириш

Сўнгги йилларда мобиль компаниялар фойдаланувчига ўз кредит карточкасидаги маблағ орқали турли тўловларни амалга оширишига ёрдам берадиган тизимларни ишлаб чиқишмоқда.

Мисол учун, Apple Pay ҳам яқин масофада туриб, махсус терминал аппаратига қўл телефони ёрдамида тўлов қилиш технологияси – Near Field Communication (NFC)’дан фойдаланмоқда. Аммо бу тизим ҳозирча ҳамма жойда мавжуд эмас ва барча тўлов терминаллари учун мўлжалланмаган.

Samsung Pay тўлов тизими эса кредит карточкаси орқали тўловни қабул қилувчи, NFC технологияси мавжуд барча жойда пул тўловини амалга ошириш имконини беради.

Смартфонни симсиз қувватлантириш

Кўпчилик Android мобиль қурилмалари сингари, Samsung’ниг Galaxy S7 смартфонининг аккумуляторини ҳам симсиз қувватлаш мумкин. Фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида қувватлантириш «тарелкаси» ёрдамида смартфонни ҳам «озиқлантириш»лари, ҳам ундан фойдаланишлари мумкин.

iPhone’да ҳам бу жиҳатнинг татбиқ қилиниши тахмин қилинмоқда. Аммо ҳозирча бу расман тасдиқланган эмас.

Қўшимча хотирани кенгайтириш

Кино ва мусиқа ихлосмандлари учун янги гаджетларнинг хотира имконияти ҳақиқий мўъжиза бўлди. Galaxy S6’дан фарқли равишда, Galaxy S7’да мавжуд microSD қўшимча хотира қурилмаси гаджетнинг хотирасини 200 ГБ.гача ошириш имконини беради.

Аммо iPhone 6s смартфонида қўшимча хотира бўлмачаси ва хотирани кенгайтириш имкони чеклаб қўйилган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан