Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Coca-Cola ва PepsiCo компанияларининг қўшма фитнаси фош қилинди
11.10.2016 14:37,  
4

Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари Американинг 96тага яқин тиббиёт уюшмалари билан тил бириктириб иш кўрган. Тиббий ташкилотлар компаниялар манфаатини кўзлаб иш кўргани учун мўмайгина пул олган, деб ёзади бу борада суриштирув ўтказган "American Journal of Preventive Medicine" нашри.

Маълум бўлишича, 2011 йилдан 2015 йилга қадар газланган ичимлик ишлаб чиқарувчи Coca-Cola ва PepsiCo  компаниялари соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳисоб рақамларига жуда катта миқдорда пул ўтказишган. Пул ўтказилган тузилмаларнинг аксарияти семиришга қарши кураш олиб борган.

Бундан ташқари, хабарга кўра, ушбу вақт оралиғида Coca-Cola ва PepsiCo  компаниялари соғлиқни сақлаш соҳасидаги 29 та лойиҳа, шу жумладан, ширин газланган ичимликлар истеъмолини камайтириш ва семизликка қарши курашишга қарши қаратилган лойиҳаларга қарши овоз берилишини қўллаб-қувватлаган.

Олимларнинг таъкидига кўра, Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари бу каби "ташвиқотлар" учун йилига тахминан 9 миллион доллар сарфлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан