Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беларуслик ўқувчи отасининг 5 минг доллар пулини ўғирлади
12.10.2016 02:00,  
2

Минскда истиқомат қилувчи 11 ёшли мактаб ўқувчиси 4 ой давомида уч нафар дўсти кўмагида отасидан пул ўғирлаб келгани аниқланди. Полиция расмий вакили Татьяна Ковалёванинг сўзларига қараганда, келтирилган зарарнинг умумий ҳажми 10 минг Беларусь рублини (5,2 минг доллар) ташкил қилган, деб ёзмоқда Дарё.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ахборотига кўра, ўспирин отасининг рухсатисиз пул сақланадиган хона калитини олиб, у ердаги пулни қисмлаб олиб чиққан, бу пайтда эса унинг дўстлари биров келиб қолиши ваҳимасида пойлаб турган.

Бола бу пулларни кўнгил очишга ва дўстларига қимматбаҳо совғалар олиб беришга сарфлаган. Жумладан, у дўстларига 600 рублга велосипед, iPhone, спорт буюмлари олиб берган. Дўстларидан бирига 600 рубль бериб, онаси телевизор сотиб олиши учун тақдим этишини айтган. Ёз ойлари давомида дўстлар ҳар куни кўнгилочар боғлардаги аттракционларда учган, кунига бир неча маротаба McDonald’s ресторанларида овқатланган.

Болалар вояга етмагани боис уларга нисбатан иш қўзғатилмайди. Аммо уларнинг ота-оналарига нисбатан болаларни тарбиялаш бўйича вазифасини бажармаслик юзасидан маъмурий баённомалар тузилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан