АҚШ Мудофаа вазирлигининг бош таҳлилчиси Дэвид Жуберг Пентагон Россияни 20 кун ичида тор-мор қилиб, мамлакатни НАТО бошқариши мумкинлиги тўғрисида билдирди. Жуберг бу фикрни Украинанинг Gazeta.ua газетаси билан интервьюда айтди.
Жубергнинг фикрига қараганда, Россия ўзининг ядровий ракеталарини ишга солади. Аммо уларнинг ярмигина яроқли бўлиб чиқади. Американинг Stealth кўринмас бомбардировкачилари РФнинг барча завод ва ҳарбий объектларини вайрон қилади, электромагнитли дронлар Россиянинг йирик шаҳарларидаги электроникани ишдан чиқаради.
“Зиддият бошланганидан 10-20 ўтиб, Россия таслим бўлади. Сўнг эса мамлакатни НАТО бошқаради”, дейди Жуберг.