Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бензин нархи ошди
23.10.2016 07:21,  
12

23 октябрь соат 0:00 дан эътиборан автомобилларга қуйилувчи ёқилғи сотуви янги чакана нархда йўлга қўйилади, деб ёзади carzone.uz сайти.

Ёқилғининг янги баҳоси аввалгисидан тахминан 35 фоизга юқори бўлади. Эндиликда 1 литр  Аи-80 бензини баҳоси истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда 2800 сўмни ташкил қилади (аввалги баҳоси — 2075; 725 сўмга ошган). Аи-91 русумидаги бензин нархи 3000 сўм бўлиши кутилмоқда (аввалги нархи — 2280; 720 сўмга ошган).  Аи-95 бензини қиймати эса — 3300 сўм.

«Aвтобензиннинг айрим нопок кимсалар томонидан Тошкент шаҳридаги АЁҚШлардан турли йўллар билан олиб бориб бошқа вилоятлар аҳолисига уч минг сўмдан беш минг сўмгача бўлган чайқов нархида сотилаётганлиги ҳақидаги ўринли эътирозларини инобатга олиб ҳамда бундан буён мазкур қонунга ҳилоф ҳолатларга узил-кесил барҳам бериш мақсадида 2016 йил 23 октябрдан барча турдаги автобензин чакана нархлари Республика бўйича бир хил этиб белгиланди», — деб ёзилади компания расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, автобензин нархлари охирги марта 2016 йилнинг 1 январида оширилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан