Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






30 ноябрь санасининг энг муҳим воқеалари
30.11.2016 16:49,  
1126

Sof.uz нашри ижодкорлари ҳар бир сана билан боғлиқ энг муҳим тарихий ҳодисалар билан таништиришда давом этади. 30 ноябрь Григориан тақвими бўйича йилнинг 335 куни. Йил тугашигача яна 31 кун қолди. Ушбу санада Ўзбекистон ва жаҳон тарихида содир бўлган воқеалар кетма-кетлиги билан танишинг:


Воқеалар:
-1609 йил – Галилео Галилей Ойнинг биринчи харитасини чизди;
-1786 йил – Италиядаги Тоскания графлигида тарихда илк бор ўлим жазоси бекор қилинди;
-1853 йил – Қрим уруши: Россия империяси қўшинлари Синоп шаҳрида Усмонли Турклар флотини мағлуб этди;
-1872 йил – дунё тарихидаги илк халқаро футбол беллашуви Шотландия ва Англия ўртасида Глазго шаҳрида ўтказилди;
-1875 йил – Пўлатхон қўзғолони: генерал Скобелев қўшини Гўртепа қишлоғига ҳужум қилиб, ёқиб юбордилар;
-1876 йил – рус олими Павел Николаевич Яблочков дунёдаги илк трансфоматор учун патент олди;
-1880 йил – Чор Россияси қўшинлари Хива хонлигига қарашли Тўғонботир қалъасини босиб олди;
-1917 йил – Қўқон ва Тошкент шаҳарларида Туркистон Мухториятини қўллаб-қувватлашга қаратлган кўп минг кишилик намойишлар бўлиб ўтди;
-1922 йил – РСФСР таркибида Чеченистон автоном вилояти ташкил этилди;
-1925 йил – Туркияда дарвешлар ҳаракати тақиқловчи қонун қабул қилинди;
-1939 йил – Совет-фин уруши бошланиши: Совет армияси Финляндия чегарасини кесиб ўтиб, Ҳелсинки ва бошқа бир қанча шаҳарларни бомбардимон қилди;
-1954 йил – АҚШнинг Алабама штатига метеорит келиб урилди;
-1966 йил – Барбадос Буюк Британиядан мустақилликка эришди;
-1967 йил – Яман Халқ Демократик Республикаси Буюк Британиядан мустақилликка эришди;
-1967 йил – Зулфиқор Али Бҳуттонинг Покистон Халқ Партияси ташкил этилди;
-1981 йил – Совуқ уруш: Женевада Европада ядро қуролларини чеклаш бўйича Совет-Америка музокаралари бошланди;
-1982 йил – Майкл Жексоннинг дунё тарихида энг кўп сотилган «Триллер» мусиқий албоми сотувга чиқарилди;
-1987 йил – Муҳаммад Нажибулло Афғонистон президенти этиб сайланди;
-2012 йил – Июшин Ил-76 юк ташувчи самолёти Конго пойтахти Браззавил шаҳрда уйлар устига қулаши оқибатида 32 киши ҳалок бўлди.

Таваллуд топганлар:
-1288 йил – Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан Ҳазрат Саййид Амир Кулол;
-1667 йил – ирланд ёзувчиси Жонатан Свифт;
-1835 йил – америкалик ёзувчи Марк Твен;
-1847 йил – Бразилия президенти Афонсо Пена;
-1874 йил – инглиз сиёсатчиси, Буюк Британиянинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги бош вазири, совуқ уруш асосчиси Уинстон Черчил;
-1910 йил – Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Ҳамроев;
Вафот этганлар:
-1718 йил – Швеция қироли Карл XII;
-1900 йил – ирланд ёзувчиси Оскар Уайлд.

Байрамлар:
-Филиппинда Бонифацио куни;
-Бирлашган Араб Амирликларида Хотира куни;
-Барбадосда Мустақиллик куни;
-Яманда Мустақиллик куни;
-Бенин миллий куни;
-ЖАРда Регина Мунди куни.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан