Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Темиртанларнинг беминнат хизмати қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
28.03.2016 08:12,  
108

 Ўтган аср бошларида Генри Форд оммавий тарзда жорий этган йиғишнинг конвейер усули ҳал қилувчи роль ўйнади. Конвейер шунчалик самарали бўлиб чиқдики, тез орада у автомобиль саноатидан бошқа соҳаларга ҳам ўта бошлади.

ХХ аср ўрталарига келиб ҳуқуқ ҳимоячилари, касаба уюшмалари ва файласуфлар конвейер усулини кескин танқид қила бошлашди. Уларнинг фикрича, бир хилда кечадиган механик операциялар ишчиларнинг ақлий чарчашига сабаб бўлади, уларнинг янгиликлар яратишига имкон бермайди ва иқтисодий самарадорликни пасайтиради. Бироқ ҳеч ким конвейер усулининг асосида одам ва машинанинг «ҳамкорлиги» ётиши, уларни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини инкор қилмас эди.

Компьютерлаштириш ва интернетнинг тарқалиши билан замонавий саноатда конвейернинг роли камая бошлади. Бироқ ХХ аср файласуфлари орзу қилган конвейер устидан ғалаба қимматга тушиши мумкин: ҳозирга келиб машиналар (роботлар) тараққиёти шу даражага етдики, бир қатор касбларнинг йўқолиб кетиш хавфи туғилмоқда. Яқин келажакда конвейер ҳукмронлиги роботлар қўлига ўтиши эҳтимоли бор.

Машиналар одими

Одам меҳнатининг машиналарга тўлиқ ўтиш жараёни 1980-1990-йилларда бошланди. 1988 йилда The New York Times газетаси оламшумул янгилик – автомат кассирлар ҳақида хабар тарқатган эди. Орадан 25 йил ўтди ва мутахассислар беш йилдан кейин автомат кассирлар сафига ҳар йили 58 мингтаси қўшилиб боришини тахмин қилмоқда. Маълумотларга кўра, ўтган йилнинг ўзида 26 мингта ана шундай кассир «ишга чиқди». Тўғри, улар дўконлардаги тирик сотувчиларнинг ўрнини тамомила эгаллаб олмайди, бироқ иш берувчиларнинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжини яхшигина қондиради.

Роботларнинг кўпайиши фақатгина паст малакали касбларга таҳдид қилиш билан чекланиб қолмаяпти. 2011 йилда Slate нашри замонавий технологиялар ривожини эътиборга олган ҳолда бўлғуси меҳнат бозори ҳақидаги тадқиқотни эълон қилган эди. Қайд этилишича, келгусида роботлар нафақат сотувчилар, балки дорихоначилар ва тиббиёт ходимларига ҳам рақобатчи бўлиши мумкин. Мутахассислар аллақачон касалхоналар учун роботлаштирилган фармацевтни ишлаб чиқишган, у беморларга дори беришда ҳеч қачон адашмайди.

Фармацевт касбининг йўқ бўлиб кетиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, аммо автоматлашган технологиялар ушбу касб моҳиятини ўзгартириб юбориши мумкин. Бу ўринда энг аввало иқтисодий самарадорликка эътибор қаратилмоқда. Сан-Францискодаги Калифорния университетида робот-фармацевтни ўрнатиш етти миллион долларга тушди. Бу 100 нафар кичик тиббиёт ходимлари бир йил давомида оладиган ойликнинг ярмидан ҳам кам. Мазкур ходимлар дори тақсимлашдан кўра мураккаброқ вазифаларга жалб этилди. Қолаверса, 350 мингдан ортиқ рецептни кўриб чиққан робот бирорта ҳам хатога йўл қўймади.  

Хўш, роботлар яна қайси ишларда одамларнинг ўрнини эгаллаши мумкин? 2013 йил июнида иқтисодчилар Фрэнк Леви (Frank Levy) ва Ричард Мюрнейн (Richard Murnane) «Робот билан рақс» номли мақолани эълон қилишди. Уларнинг айтишича, иккита мезон бўйича яратилган ишчи муҳитда робот одамнинг ўрнини бемалол босаверади. Биринчидан, роботга мажбуриятлари борасида аниқ кўрсатма бериш керак. Иккинчидан, унинг ишлаш жараёни бочқичларга ажратилган бўлиши зарур.

Замонавий роботлар истиқболини Леви ва Мюрнейн мезонлари бўйича баҳолайдиган бўлсак, парадокс хулосага келиш мумкин: харидор учун қулай автомат механизмни яратиш юқори самарадор биржа роботини яратишдан мушкулроқ. Биржа роботлар иқтисодчилар таклиф этаётган шартларга жуда мос: уларни яратишда қатъий алгоритмалар мавжуд ва бу роботлар ишлайдиган муҳит муайян қоидаларга бўйсунади.

Ҳар тўкисда бир айб деганларидек, охирги пайтда биржа роботлари савдолардаги йирик хатолар туфайли оммавий ахборот воситалари томонидан тез-тез тилга олинмоқда. Бошқа роботлардан фарқли равишда уларнинг хатоси бутун бошли компаниялар, ҳатто давлатларга жуда қимматга тушиши мумкин.

Одамнинг одими

Роботлар ва машиналарнинг йирик компаниялар томонидан жалб этилиши ҳамма томонидан ҳам хуш қарши олинмаяпти. Айтайлик, йирик ритейлерлар ва ҳатто тамаддихоналар ҳам робот-кассирларни ўрнатишга тушиб ктишган бўлса-да, буни қўлловчилар кўпчилик эмас. 2009 йилда ўтказилган тадқиқотдан маълум бўлишича, британияликларнинг 48 фоизи автомат сотувчилар ишидан мутлақо норози. Business Insider нашри жорий йилда Американинг бир нечта компаниялари бундай кассирлардан воз кечганини маълум қилди. Аён бўлишича, харидорлар учун машина билан муомала қилгандан кўра, одам-сотувчи билан муомала қилиш қулайроқ.

Келажак иқтисодиётида роботларнинг тутажак ўрни ҳақидаги баҳслар мутахассислар орасида ҳам бормоқда. 2012 йилнинг декабрида Bloomberg агентлиги томонидан эълон қилинган мақолада таъкидланишича, роботдан кўра одам ҳар жиҳатдан мослашувчан. Масалан, роботга қисқа муддатли бир марталик вазифа топшириш умуман самарали эмас. Amazon компанияси 2012 йилнинг қишки мавсумида байрамлар туфайли 50 минг кишини ишга ёллаган, кейинроқ уларнинг барини ишдан бўшатган эди. Худди шу – қисқа муддатли ишга роботларни ёллаб бўлмаслиги аниқ,

Иқтисодчи Пол Кругман (Paul Krugman) роботлардан иқтисодиётда фойдаланиш истиқболлари ҳақида фикр юритар экан, бу кутилмаган жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлини таъкидлади. Масалан, юксак малакали кадрларга эҳтиёж камаяди. «Ақлли машиналар ақлли одамларни кераксизга чиқариб қўяди», – дейди Кругман. Кундалик ҳаётда роботларнинг кўпайиши фақатгина уларни ишлаб чиқарувчиларни бойитади, холос.

Табиийки, роботлаштиришнинг таҳдиди тўғрисидаги фикрларга қўйишмайдиганлар ҳам бор. Мисол учун, Кевин Келли (Kevin Kelly) томонидан Wired нашрида эълон қилинган мақолада айтилишича, роботлар одамларнинг ўрнини эгаллаш билар бир пайтда янги иш ўринларини ҳам яратади. Айтайлик, веб-дизайнер касби компьютер ва интернетсиз пайдо бўлмаган бўларди. «Робот техникасининг тараққиёти қандай истиқболларга йўл очишини инсоният ҳозир тасаввур қила олмайди», – дея ёзади Келли. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан