Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Водород энергиясида ҳаракатланадиган дунёдаги илк поезд 2017 йилда ишга тушади
4.11.2016 10:32,  
12

Атроф-муҳитга заҳарли газ чиқармайдиган водород қувватли поезд 2017 йил охиригача Германияда ҳаракатлана бошлайди, дея хабар бермоқда CNN телеканали.

Франциянинг Alstom компанияси водород энергиясида юрадиган, Coradia iLint дея номланган поездни 2017 йилнинг декабрида ишга туширишни режалаштиряпти. Бу лойиҳа дунё темирйўли тарихидаги янги даврни бошлаб бериши мумкин. Табиатни ифлослантирадиган, дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи поездлар ўз ўрнини водород қувватли янги поездларга алмаштириб бериши мумкин. Водород энергиясида ҳаракатланувчи поездлар экологик жиҳатдан хавфсиз ҳисобланади, улар атроф-муҳитга заҳарли газлар чиқармайди.

Германиянинг «Die Welt» нашри маълум қилишича, илк водородли поезд қатнови Шимолий Германиянинг Қуйи Саксония вилоятидаги Букстехуде-Бремервўрде-Бремерхавен-Куксхавен йўналиши бўйлаб йўлга қўйилади. Янги турдаги поезднинг ҳаракат масофаси 96 километрни ташкил этади. Агар поездлар синовдан муваффақиятли ўтса, бу темирйўл тарихида ката инқилоб бўлиши кутилмоқда.

Шовқинсиз ҳаракатланадиган янгича Coradia iLint поезди жорий йилнинг бошида Берлиндаги темирйўл саноати кўргазмасида Alstom компанияси томонидан намойиш этилган эди. Янги поезд электрлаштирилган темирйўллар учун тўғри келмаса ҳам, дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи поездлар ўрнини эгаллаши мумкин. Айни пайтда Европа Иттифоқидаги поездларнинг 20 фоизи дизель ёнилғисида ҳаракатланади.

Мутлақо янгича технология бўйича ишлаб чиқарилган янги поезд ёқилғи сифатида кимё саноати чиқиндиси бўлган водороддан фойдаланади. Ундан экологияга фақатгина буғ ва сув чиқади. Ёнилғи тўлдирилган поезд 300 нафар йўловчи билан 800 км масофани босиб ўтиши мумкин. Максимал тезлиги соатига 140 километргача чиқа олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан