Саёҳат қилиш бобида финларга етадигани йўқ

19.11.2016 | Таҳлил | 596

Travel & Tourism Intelligence Center тадқиқот маркази (Канада) қайси халқлар саёҳатга кўпроқ чиқиши мавзусини ўрганди, бунда маҳаллий ва хорижга саёҳатлар эътиборга олинди.

Аниқланишича, саёҳатбозлик борасида финландияликларга етадигани йўқ: улар бир йилда ўртача етти марта сафарга отланишади.

Марказ тузган рўйхатда иккинчи ўрин йил давомида ўртача олти марта саёҳат қиладиган америкаликларга насиб этди. Учинчи ўринни эгаллаган шведларнинг кўрсаткичи ҳам деярли олти саёҳатга тенг.

Шунингдек, рўйхатнинг илк ўнталигидан Дания, Норвегия, Гонконг, Янги Зеландия, Канада, Австралия, ва Франция ҳам ўрни олди. Эҳ, сайру саёҳатга нима етсин!