Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нидерландияда намойиш ўтказган антифашист ва анархистлар қўлга олинди
20.11.2016 18:27,  
5

Нидерландия ҳуқуқ-тартибот органлари Ҳаага шаҳрида «полиция зўравонлиги ва ҳукумат жабр-зулмига қарши» намойиш ўтказган Fight Repression гуруҳининг 166 нафар антифашистлари ва анархистларини қўлга олди.

AFP маълумотларига кўра, 200 га яқин намойишчи шаҳар майдонига «Антифашистлар ва анархистларга қарши репрессияни бас қилинг» шиори остида чиққан. Шаҳар ҳукумати ўз юзларини бекитмаслиги шарти билан митинг ўтказишга рухсат берган эди, аммо акциянинг кўпчилик иштирокчилари ушбу талабни бажармагач, ҳуқуқ-тартибот органлари қоидабузарларни қўлга олишга қарор қилди.

166 намойишчидан иборат гуруҳ майдонда қолишни афзал кўрди, у ерда улар халқ намойишлари ҳақидаги қонунни бузгани учун ҳибсга олинди ва сўроқ қилинди. Уларнинг ёнидан бўёқли баллончалар, пиротехника ва калтаклар топилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан