Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






28 ноябрь санасининг энг муҳим воқеалари
28.11.2016 15:06,  
1382

Sof.uz нашри ижодкорлари ҳар бир сана билан боғлиқ энг муҳим тарихий ҳодисалар билан таништиришда давом этади. 28 ноябрь Григориан тақвими бўйича йилнинг 333 куни. Йил тугашигача яна 33 кун қолди. Ушбу санада Ўзбекистон ва жаҳон тарихида содир бўлган воқеалар кетма-кетлиги билан танишинг:


Воқеалар:

-936 йил – Хитойда Жин сулоласи ҳукмронлиги бошланди;

1520 йил – Фердинанд Магеллан илк бор Магеллан бўғозидан ўтди;

-1812 йил – буғ кучи билан ишлайдиган босма машинада «Тимес» газетаси илк бор чоп этилди;

-1821 йил – Панама Испаниядан мустақиллик олди;

-1843 йил – Гавайи Қироллиги мустақиллиги Британия ва Франция томонидан тан олинди;

-1895 йил-йил – Биринчи Америка автомобиль пойгаси ўтказилди;

-1912 йил – Албания Усмонли Турклар давлатидан ажралиб чиқди;

-1917 йил – Қўқон шаҳрида Туркистон мусулмонларининг фавқулодда тўртинчи қурултойи ўз ишини якунлади;

-1919 йил – Британия парламенти аъзолигига тарихда илк бор аёл киши сайланди;

-1926 йил – «Молодёж Узбекистана» газетаси нашр этила бошланди;

-1943 йил – Иккинчи жаҳон уруши: АҚШ президенти Франклин, Британия бош вазири Черчил ва СССР раҳбари Сталин Теҳрон конференциясида учрашди;

-1958 йил – Чад, Конго ва Габон Франциядан мухторият олди;

-1960 йил – Мавритания Франция мустамлакалигидан мустақилликка эришди;

-1966 йил – Бурундида инқилоб: Мишел Микомберо монархияни ағдариб, ўзини президент деб эълон қилди;

-1972 йил – Шереметево аэропортидаги авиаҳалокатда 62 киши қурбон бўди;

-1975 йил – Шарқий Тимор Португалиядан мустақилликка эришди;

-1976 йил – Шереметево аэропорти яқинидаги авиаҳалокатда 73 киши қурбон бўлди;

-1979 йил – Янги Зеландияга тегишли самолёт Эребус тоғига урилиши оқибатида 257 киши ҳалок бўлд;

-1980 йил – Эрон-Ироқ уруши: Марварид операциясида Эрон армияси Ироқ ҳарбий бўлинмасини тор-мор этди;

-1987 йил – Жанубий Африкага қарашли йўловчи смаолёти Ҳинд океанига қулаши оқибатида 159 киши ҳалок бўлди;

-1989 йил – Бахмал инқилоб: Чехословакия Коммунистик партиясининг яккаҳокимлигига барҳам берилди;

-1991 йил – Жанубий Осетия Грузиядан мустақиллик эълон қилди;

-1992 йил – Ўзбекистон Покистон, Эрон ва Туркия билан тузилган иқтисодий ҳамкорлик ташкилотларифа аъзо бўлди;

-2001 йил – Ўзбекистон Республикаси Афғонистонга 2 минг тоннадан ортиқ инсонпарварик ёрдами жўнатди;

-2014 йил – Нигериянинг Кано шаҳридаги марказий масжидда содир этилган ортлашда 120 киши ҳалок бўлди.


Таваллуд топганлар:

-1757 йил – инглиз ёзувчиси Уилям Блейк;

-1820 йил – коммунистик мафкура асосчиси Фридрих Энгелс;

-1857 йил – Испания қироли Алфонсо XII;

-1880 йил – рус шоири Александр Блок;

-1916 йил – Венесуэла президенти Рамон Хосе Веласкес;

-1927 йил – Малайзия султони Абдулҳалим Муаззамшоҳ.


Вафот этганлар:

-1859 йил – америкалик ёзувчи Вашингтон Ирвинг;

-2002 йил – турк адиби Мелиҳ Жавдат Андай;

-2015 йил – Мустақил Ўзбекистоннинг иккинчи бош вазири Ўткир Султонов.


Байрамлар:

-Албанияда Байроқ, Конституция ва Мустақиллик куни;

-Шри Ланкада Қаҳрамонлар куни;

-Мавританияда Мустақиллик куни;

-Панамада Мустақиллик куни;

-Бурундида Республика куни;

-Чадда Република куни;

-Шарқий Тиморда Мустақиллик куни.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан