Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таиланд Парламенти мамлакатнинг янги қиролини эълон қилди
29.11.2016 18:53,  
5

29 ноябрь, сешанба куни Парламентнинг махсус йиғилишида меросхўр қирол Маха Вачиралонгкорннинг аввалги қирол Пумипон Адульядет вафотидан сўнг тахтга ўтириш жараёни ташкил этилди

Йиғилишда спикер бўлажак қиролни тахтни эгаллашга таклиф этди. Сўнг мамлакатнинг янги раҳбарига тож кийдириш жараёни бошланди. Маха Вачиралонгкорнинг ўзи ушбу йиғилишда иштирок этмади.

Ҳукумат бир-икки кун ичида янги қиролнинг лавозимини қабул қилишини кутади.

Эслатиб ўтамиз, марҳум Таиланд қироли Пумипон Адульядет шу йилнинг 13 октябрь куни 88 ёшида вафот этди. У мамлакат тахтини 1946 йилдан буён эгаллаб келди ва Таиланд тарихида энг узоқ вақт тахтда ўтирган қирол бўлди. Унинг ўлимидан сўнг мамлакатда 30 кунлик мотам эълон қилинди.

The Guardian ёзишича, меросхўр қирол Маха Вачиралонгкорн ўзининг ғайриоддий ҳатти-ҳаракатлари билан ўз мамлакати аҳолиси ўртасида обрўга эга эмас. Қайд этилишича, у сўнгги йилларда асосий вақтини Европада ўтказади. Германияда уйи ҳам бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан