Sof.uz нашри ижодкорлари ҳар бир сана билан боғлиқ энг муҳим тарихий ҳодисалар билан таништиришда давом этади. 2 декабрь Григориан тақвими бўйича йилнинг 337 куни. Йил тугашигача яна 29 кун қолди. Ушбу санада Ўзбекистон ва жаҳон тарихида содир бўлган воқеалар кетма-кетлиги билан танишинг:
Воқеалар:
- 1804 йил – Наполеон Бонапарт ўзини Франция императори деб эълон қилди;
- 1848 йил – Император Франс Иосиф Австрия тахтига ўтирди;
- 1851 йил – Франция президенти Луи Наполеон Бонапарт Иккинчи Республикани ҳокимиятдан ағдариб ташлади;
- 1852 йил – Луи Наполеон Бонапарт Наполеон III номи билан ўзини Франция императори деб эълон қилди;
- 1875 йил – Пўлатхон қўзғолони: Ботир тўра бошчилигади отлиқ қўшин Пичигин ва Меллер-Закомелскийнинг жазо отрядлари томонидан тор-мор этилади;
- 1902 йил – Андижонда содир бўлган 8-9 баллик даҳшатли зилзила натижасида 5 мингга яқин инсон ҳалок бўлди;
- 1908 йил – икки ёшли Хитой шаҳзодаси Пуйи императорлик тахтига ўтирди;
- 1917 йил – Биринчи жаҳон уруши: Совет Россияси Учлар иттифоқи билан урушдан чиқиш ҳақидаги Брест-Литовск сулҳини имзолади;
- 1920 йил – Туркия ва Арманистон ўртасидаги уруш ниҳоясига етди;
- 1925 йил – Ўзбекистон Марказий Ижроия Комитети «Ер ва сувни мусодара этиш тўғрисида» ва «Ер-сув ислоҳоти ўтказиш тўғрисида»ги декретларни қабул қилди;
- 1941 йил – Иккинчи жаҳон уруши: Япония армияси Гонконгни босиб олди;
- 1942 йил – Атом бомбасининг кашф этилиши; италиялик олим Э. Ферни сунъий радиоактивликни кашф этди;
- 1961 йил – Фидел Кастро Кубани коммунистик давлат деб эълон қилди;
- 1965 йил – Сталин шахсига сиғинишнинг фош этилиши: Сталин қатағони қурбони бўлган бир гуруҳ кишилар номи оқланди;
- 1971 йил – 6 та амирлик бирлашиши натижасида Бирлашган Араб Амирликлари ташкил топди;
- 1975 йил – Лаосдаги фуқаролар уруши: Лаос коммунистлар ҳаракати қирол Сисаванг Ваттҳанани тахтдан ағдариб, Лаос Халқ Демократик республикаси тузилганини эълон қилди;
- 1976 йил – Фидел Кастро Куба президенти этиб сайланди;
- 1977 йил – Ливияда Ту-154 самолёти қулаб тушиши оқибатида 59 киши ҳалок бўлди;
- 1982 йил – Юта университетида илк бор сунъий инсон юраги ўрнатилди;
- 1988 йил – Покистон бош вазирлигига тайинланган Беназир Бҳутто мусулмон мамлакатлар тарихида ҳукумат раҳбари бўлган илк аёлга айланди;
- 1990 йил – Наманган шаҳрида ҳарбий хизматчилар ва маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди;
- 1993 йил – колумбиялик наркобарон Пабло Эскобар қотиллик қурбони бўлди;
- 2003 йил – Хоразм вилоятига Жалолиддин Мангуберди ордени топширилди;
- 2008 йил – Навоий вилояти ҳудудида «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси ташкил этилди;
- 2008 йил – «Шашмақом» мусиқаси ЮНEСКО томонидан «Инсониятнинг номоддий маданий мероси дурдонаси» деб тан олинди;
- 2010 йил – Исроил тарихидаги энг кучли ўрмон ёнғинлари содир бўлди.
Таваллуд топганлар:
- 1825 йил – Бразилия қироли Педро II;
- 1921 йил – Ўзбекистон халқ шоири, драматург Рамз Бобожон;
- 1946 йил – Versace кийимлар бренди асосчиси, итальян дизайнери Жианни Версаче;
- 1946 йил – ўзбек шоири Носир Муҳаммад.
Вафот этганлар:
- 1969 йил – Совет Иттифоқи раҳбарларидан Климент Ворошилов;
- 1980 йил – Покистон бош вазири Чаудри Муҳаммад Али.
Байрамлар:
- Куба Қуролли кучлари куни;
- Бутунжаҳон қулликка қарши кураш куни;
- Лаосда Мустақиллик куни;
- БААда Мустақиллик куни.