Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг нозик жойи қаерида?
3.12.2016 15:23,  
11

Сегодня.ру сайтининг “Геосиёсат” рукнида эълон қилинган мақола Россия Федерациянинг демографик муаммоларига бағишланади.

 “Россия ҳудудини ҳисобга олсак, йилига 2 млн чақалоқ туғилиши ҳам камдир”, деб бошланади мақола. Яқин ўн йилликдаги Россиянинг асосий муаммолари демография ва иқтисодиётдир. Бу муаммолар ўзаро чамбарчас боғлиқ.

АҚШнинг “Стратфор” таҳлилий агентлиги 2025 йилга бориб Россиянинг ҳозирги ҳолатидан асар қолмайди, деб ҳисоблайди. Чунки ҳарбий ва халқ хўжалиги соҳаларида ишчи кучи етишмай қолади. Асли, Қримни ҳам қўшганда Россия аҳолиси 148 млн атрофидадир.

Америкалик тадқиқотчиларнинг ёзишича, Россия аҳолиси орасида этник руслар сони тобора камаяди. Бунинг боиси федерация таркибидаги бошқа халқларга нисбатан русларда туғилиш даражасининг пасайишидир. “Ҳозир Россия аҳолиси 145 млн, 2050 йилга бориб, 90-125 млн нафарни ташкил этади”, деб ёзади “Стратфор”.

Аҳоли сони мамлакат мудофаа қобилиятига қандай таъсир кўрсатиши барчага аён. Хусусан, Афғонистон мисолида. Ўртача афғон аёли 6 фарзанд туғади. Аборт тушунчаси уларда мавжуд эмас. Мамлакатда узоқ йиллар уруш давом этганига қарамай, демографик муаммо сезилмайди. Тўғри, бошқа турдаги ўнлаб муаммолари мавжуд, бироқ давлат ҳудудини қўриқловчи аскар етишмаслиги Афғонистонда сира кузатилмаган.

Италия XXI асрда қариялар сони 15 ёшгача бўлган болалар сонидан кўп бўлган биринчи давлатга айланди. Либерал худбинлик ўз мевасини бермоқда. Италиялик ота-оналар фарзанд ўстиришни истамаётибди. Бунинг натижаси ўлароқ, руминлар, африкаликлар, албанлар, араблар, болгарлар ва полякларни Италия кўчаларида кўплаб учратиш мумкин.

Кўнгил очиш ва дам олишни ҳеч ким тақиқламайди, аммо ҳар бир ёшнинг ўз бурчи, принципи мавжуддир. Насл қолдириш ва авлод ўстиришга қодир бўлатуриб фарзанд тарбияламаслик ақллилик белгиси эмас.

Давлат, қачонки, етарли демографик ресурслар ва кучли иқтисодиётга эга бўлар экан, шундагина кучли бўлади, деб якунланади мақола.

(қисқартириб олинди)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан