Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






3 декабрь санасининг энг муҳим воқеалари
3.12.2016 18:26,  
1511

Sof.uz нашри ижодкорлари ҳар бир сана билан боғлиқ энг муҳим тарихий ҳодисалар билан таништиришда давом этади. 3 декабрь Григориан тақвими бўйича йилнинг 338 куни. Йил тугашигача яна 28 кун қолди. Ушбу санада Ўзбекистон ва жаҳон тарихида содир бўлган воқеалар кетма-кетлиги билан танишинг:

Воқеалар:

  • -1586 йил – Еврпага Колумбиядан илк бор картошка олиб келинди;
  • -1818 йил – Иллинойс АҚШнинг 21 штатига айланди;
  • -1872 йил – Россия империясида Хива хонлигини босиб олишн тўғрисида қарор қабул қилинди;
  • -1912 йил – Болгария, Греция, Черногория ва Сербия Биринчи Болқон урушини тўхтатиш бўйича сулҳ имзолади;
  • -1920 йил – Турк-армна уруши ниҳоясига етди;
  • -1925 йил – Эронда давлат тўнтариши: Таъсис Мажлиси томонидан кажарлар сулоласи тахтдан ағдарилиб, Ризошоҳ Паҳлавий шоҳ деб эълон қилинди;
  • -1959 йил – Цингапур давлат байроғи қабул қилинди;
  • -1967 йил – тарихда илк бор инсон юраги бошқа кишига кўчириб ўтказилди;
  • -1969 йил – Венесуэлада Боинг 707 самолёти сувга қулаши оқибатида 62 киши қурбон бўлди;
  • -1971 йил – учинчи Ҳинд-Покистон уруши бошланди;
  • -1972 йил – Канар оролларидаги йўловчи самолёти ҳалокатида 155 киши ҳалок бўлди;
  • -1979 йил – Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний Эроннинг илк олий диний раҳбарига айланди;
  • -1984 йил – Ҳиндистондаги Бҳопал кимёвий заводида юз берган ҳалокат оқибатида 10 мингга йқин инсон ҳалок бўлди;
  • 1989 йил – АҚШ президенти Жорж Буш ва СССР раҳбари Михаил Горбачёвнинг Малтада ўтганн учрашувида совуқ уруш тугаши ҳақида эълон қилинди;
  • 1992 йил – уяли телефонлар тарихида илк бор СМС-хабар юбориш синовдан ўтказилди;
  • 1994 йил – ПлайСтатион видео ўйини ишга туширилди;
  • 1996 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов (Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган мамлакатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг Лиссабонда бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида иштирок этди;
  • 1999 йил – Иккинчи чечен уруши: рус армияси Чеченистоннинг Аргун шаҳрини эгаллади;
  • -2003 йил – Андижон вилоятига Амир Темур ордени берилди;
  • -2003 йил – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди;
  • -2004 йил – Укарина Олий суди 21 ноябрьда бўлиб ўтган президентлик сайловини ноқонуний деб топди;
  • -2009 йил – Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида меҳмонхона портлаши оқибатида 25 киши, жумладан, 3 нафар ҳукумат аъзоси ҳалок бўлди;
  • -2012 йил – Филиппин қирғоқларига ёпирилган Бопҳа тўфони натижасида 475 киши ҳалок бўлди.

Таваллуд топгналар:

  • -1447 йил – Усмонли Турклар давлати султони Боязид ИИ;
  • -1884 йил – Ҳиндистоннинг биринчи президенти Ражендра Прасад;
  • -1925 йил – Жанубий Кореянинг саккизинчи президенти, Нобел мукофоти лауреати Ким Де Жонг;
  • -1928 йил – Бангладеш бош вазири Муҳаммад Ҳабибурраҳмон.

Вафот этганлар:

  • -311 йил – Рим императори Диоклетиан
  • -1894 йил – шотландиялик ёзувчи Роберт Луис Стивенсон;
  • -1912 йил – Бразилия президенти Пруденте де Морис.

Байрамлар:

  • -Бутунжаҳон ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни;
  • -Ҳиндистонда Адвокатлар куни;
  • -Кубада Шифокорлар куни
  • -Россияда Ҳуқуқшунослар куни;
  • -Россияда Номаълум аскар куни.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан