Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018 йилдан Ўзбекистонда электрон визалар тизими жорий қилинади
7.12.2016 16:52,  
2

Ўзбекистонда 2018 йилдан бошлаб электрон визалар тизими жорий этилади. Бу ҳақда мамлакатнинг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб туризм фаолиятига лицензия бериш вазифаси Вазирлар Маҳкамасидан янги ташкил қилинган давлат қўмитасига ўтказилади, бунда меҳмонхоналар ва одамлар яшайдиган бошқа жойларнинг лицензия олишлари тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Барча мамлакатлар учун 30 кун муддатга бериладиган ягона туризм визалари жорий этилади, визалар олиш, шу жумладан виза олиш сўровномаларини тўлдиришнинг онлайн тизимидан фойдаланган ҳолда олиш тартиби сезиларли равишда соддалаштирилади, шунингдек 2018 йилдан бошлаб электрон визалар тизими жорий этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан