Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иссиқликни энергияга ўгириб, смартфонни зарядлайдиган термос яратилди
22.12.2016 12:26,  
8

Indiegogo платформасида кружка шаклидаги иссиқликдан зарядланадиган Mugginо номли смарт-термос учун маблағ йиғиш жараёни бошлаб юборилди.

Mugginо термоси суюқликни фойдаланувчи белгилаган ҳароратда сақлаш хусусиятига эга, деб ёзмоқда  Terabayt сайти.  

Дейлик, қурилмага ҳароратни 70 градусда сақлаш буюрилса, заряд тугагунча ёки бошқа ҳарорат бирлиги кўрсатилгунча, термос суюқликни сўралган ҳароратда ушлаб туради. Ҳароратни сақлаш диапазони Цельсий бўйича 0 дан 99 гача градусгача.

Керакли ҳарорат мобил илова ёрдамида созланади. Термоснинг сиғими 355 миллилитр.

Асосий корпус ва термо-идиш орасига Bluetooth-модуль, аккумулятор ва термоэлектрик генератор жойланган. Генератор суюқликдан чиқадиган иссиқликни электр токига айлантириб, батареяни автоматик равишда зарядлайди. Шунингдек, USB-слот ёрдамида термосни қувват тармоғидан ҳам зарядлаш мумкин.

Агар ишлаб чиқариш учун зарур маблағ йиғилса, Mugginо 2017 йилнинг куз ойларида сотувга чиқарилади. Нархи 79 доллар атрофида бўлиши ёзилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан