Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беларус бош вазири: Россия газни икки баравар қимматга сотмоқда
22.12.2016 18:30,  
5

Беларус Республикаси бош вазири Андрей Кобяков Россия томонидан етказиб берилаётган газ нархининг адолатсиз эканлигини маълум қилди. Бу ҳақида Рейтерс агентлиги хабар бермоқда.

Россия ва Беларус кўп соҳалари бўйича ҳамкор саналади. Россиянинг Европага экспорт қиладиган гази Беларус ҳудудидан ўтади. Дунё бозорида табиий ресурсларнинг нархи пасайиб кетган бир пайтда, “Газпром”нинг Беларусга сотаётган гази нархи пасайтирилмаган.

Бош вазирнинг маълум қилишича, Беларус Россия газининг ҳар минг кубометри учун 132 доллардан тўламоқда. 2016 йилнинг дастлабки 6 ойи учун Беларус сотиб олган табиий газ учун 270 миллион доллар тўлаган.

Расмий Минскнинг фикрича, табиий газ нархи ҳозирги ҳолатда минг кубометр учун 73 доллар бўлиши керак. Андрей Кобяков газ нархи қўшни мамлакатлар учун Россиянинг ўзидаги нархлар билан бир хил бўлиши кераклигини таъкидлаган.

«Агар Россиянинг биз билан чегарадош ҳудудларида табиий газ нархи икки баравар арзон бўлса, бу Беларус ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг Россияда рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун айтяпмизки, ё Россия ўзидаги нархларни биздагига тенглаштирсин ёки Беларусга сотилаётган газ нархини Россиядаги нархларга мос равишда пасайтирсин», – деб айтган ҳукумат раҳбари Рейтерс билан суҳбатда.

Сўнгги пайтларда энергетика бозорида Россия ва Беларус ўртасида совуқчилик пайдо бўлгани кўзга ташланмоқда. Россиянинг нефть экспорт қилиш билан шуғулланувчи Транснефт ширкати Беларусга йилнинг учинчи чорагида иккинчи чоракка нисбатан 40 фоиз камроқ нефть етказиб берган. Беларус раҳбарияти мамлакатдаги нефтга бўлган эҳтиёжни Озарбайжон нефти билан таъминлашга уринмоқда.

Аммо Озарбайжондан Беларусга нефть олиб келиш бироз мураккаброқ вазифа ҳисобланади. Озарбайжондан Қора денгиз орқали Украинанинг Одесса портига келтириш ва ундан қуруқлик орқали Беларусга етказиш ҳозирча энг яхши ечимлардан бири бўлиб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан