Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бельгия: вазир терактлардан анча олдин хабардорлиги айби билан истеъфога чиқарилди
16.04.2016 09:28,  
5

Бельгия транспорт вазири Жаклин Галан Брюссель аэропортидаги хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ҳақида терактлардан анча олдин билганлиги билан боғлиқ танқиддан сўнг истеъфога топширди.

Бу ҳақида Le Soir нашри маълум қилди.

ОАВнинг хабар беришича, амалдор хонимни Евроиттифоқ комиссияси маърузасини яширганликда айблашмоқда. Унга кўра, март ойидаги терактлардан анча илгари Брюссель аэропорти хавфсизлигига танқидий баҳо берилган.

Бундан олдинроқ, Бельгия ИИВ раҳбари Ян Ямбон уни Брюссель терактларидан кейин истеъфога чиқаришни таклиф қилганди.

Эслатиб ўтамиз 22 март, сешанба куни Бельгия пойтахтининг аэропорти ва метросида қатор портлашлар содир этилди. Натижада, сўнгги маълумотларга кўра, 35 киши ҳалок бўлиб, 230 киши жароҳат олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан